«Уруш ва аннексия»: НАТО собиқ раҳбари Беларусь келажаги ҳақида гапирди
НАТО собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг фикрича, келажакда Беларусь «уруш ва босиб олиш»ни назарда тутадиган «Украина сценарийси»га дуч келиши мумкин. У Liga.net порталига берган интервьюсида ўз фикрини билдирди.
Суҳбат чоғида журналист Россия «ўзининг тажовузкор сиёсатини давом эттираётгани» ва қўшинларини ғарбий чегараларга яқинлаштириб келаётгани ҳақида айтди. Расмуссен бу фикрни қўллаб-қувватлади ҳамда Беларусь учун «асосий хавф» «уруш ва аннексия бўлган Украина сценарийси»нинг такрорланиши эканини таъкидлаб ўтди.
«Агар ислоҳотлар бошланмаса, бу мамлакатни [Беларусь] худди шундай сценарий кутмоқда. Менинг Беларусь халқи ва мамлакат раҳбариятига маслаҳатим шундан иборатки, руслар тажовузкорлигидан ҳимояланиш учун - демократия ҳамда эркинликка олиб борадиган ислоҳотларни бошлаш керак», - деди Расмуссен.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин Беларусь «катта рус давлатига қўшилиши керак» экани ҳақида гапирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Беларусга Ғарб ва Шарқдан таҳдид борлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024