Жаҳон | 08:05 / 23.02.2019
11345
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Хитой валюта бўйича келишиб олди

Фото: REUTERS

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Америка-Хитой музокаралари натижалари ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда CNBC.

Вазирнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Пекин музокараларида муваффақиятга эришилган. Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги маслаҳатлашув дастлаб режалаштирилган муддатдан узоқроқ давом этади, Хитой делегацияси эса яна икки кун давомида АҚШда қолади. 

Мнучиннинг билдиришича, гап бозорда валютани тартибга солишни белгилайдиган «якуний келишув» ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШни айблаб чиққанди.

Мавзуга оид