IKEA хонадаги ҳавони тозалашда ёрдам берувчи парда ишлаб чиқаришга ваъда берди. Компания сайтида шу ҳақида маълум қилинди.
Махсус ишланувчи GUNRID парда матоси фотосинтез тамойилига мувофиқ ишлайди, у ёруғлик таъсири остида хонадаги ҳавони тозалайди. DigitalTrends'га кўра, компания фотокатализатор сифатида титан диоксидидан фойдаланиши мумкин.
Ҳаво тозаловчи пардалар 2020 йилга бориб дўконларда сотилиши тахмин қилинмоқда, айнан қайси мамлакат дўконларида сотилишига эса аниқлик киритилмаган.
















