Бугун 25 февраль куни Ўзбекистон чемпионатининг 2019 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Суперлиганинг янги мавсумида ЎФА қарорига кўра 14та клуб иштирок этадиган бўлди. Жамоалар 2 даврали тизимда жами 26та ўйин ўтказишади.
Ўзбекистон Кубогининг формати эса ўзгармайди. Бундан ташқари, ўйинлар сонини кўпайтириш мақсадида Лига Кубоги ҳам ташкил қилинади.
Қуръа натижасига кўра, 1-тур жуфтликлари қуйидаги кўринишни олди. Ўйинлар 8 март куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Суперлига
1-тур
«Сурхон» - «Металлург»
«Динамо» - «Насаф»
«Сўғдиёна» - «Бунёдкор»
«Пахтакор» - «Локомотив»
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912»
«Андижон» - «Қизилқум»
ОКМК - «Бухоро»


















