Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тез суръатларда ривожланаётган ва малакали кадрларга эҳтиёж мавжуд соҳалар ҳамда улар учун зарур бўлган таълим йўналишлари аниқланди. 

Вазирлик хабарига кўра, келгуси йилларда қуйидаги 8 та соҳа учун 72 та янги таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

1. Муҳандислик иши;
2. Ишлаб чиқариш технологиялари;
3. Архитектура ва санъат;
4. Психология, социология ва журналистика;
5. Соғлиқни сақлаш;
6. Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш соҳаси;
7. Балиқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси;
8. Педагогика ва гуманитар фанлар.