Жаҳон | 11:52 / 28.02.2019
38030
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Конгресси Путиннинг мол-мулки билан қизиқиб қолди

Фото: Alexei Druzhinin/AP

Америкалик конгрессменлар АҚШ разведка ҳамжамиятидан Россия президенти Владимир Путиннинг даромадлари ва мол-мулки ҳақида маълумотлар тақдим этишни талаб қилди. Бу ҳақда Вакиллар палатаси аъзоси Элиза Стефаникнинг сайтида айтилган.

Стефаник ва унинг ҳамкасби Вал Деминг «Владимир Путинга нисбатан шаффофлик тўғрисидаги қонун» номли қонун лойиҳасини тайёрладилар. Ушбу ташаббусга кўра, разведка «РФ президенти ва унинг тарафдорлари молиявий ҳолати, шунингдек, яширин тармоқлари» бўйича маълумот тўплаши ва ҳисобот тақдим этиши керак.

Қонун лойиҳаси Россиянинг Америка демократиясига путур етказишга уринишлари ҳақидаги баёнотлар муносабати билан ишлаб чиқилди. «Путин ва унинг сиёсий иттифоқчилари бутун дунёда демократияни заифлаштиришга интилиб, ахлоқий бўлмаган ҳаракатлар ёрдамида сиёсий назоратни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда», - дея тушунтиради Стефаник.

ABC News хабарига кўра, январь ойида Сенатга «Кремль тажовузидан Америка хавфсизлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун» номи остида қонун лойиҳаси киритилган, унда ҳам Путиннинг мол-мулки ҳақида маълумот бериш талаби бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ разведка Россиянинг ягона қуролига айлангани маълум қилинганди.

Мавзуга оид