Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиз тумани ҳокимлиги биноси ҳовлисидаги воқеа бўйича расмий маълумот берилди
Фото: Видеодан кадр
Қатор нашрларда Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқаро ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарларда айтилишича, эркак тадбиркор бўлиб, кредитга олинган пуллар эвазига очган кафе жойлашган бино Термиз тумани ҳокимлиги томонидан бузиб ташланган. Бино бузиб ташланишини билган эркак тушунтириш беришларини сўраб бир неча ой давомида туман ҳокимиятига мурожаат қилган, бироқ ҳоким қабулига кира олмаган. Шу сабабли эркак туман ҳокимлиги биноси олдида ўзига ўт қўйиб юборган.
Kun.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритишни сўраб, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова билан боғланди.
Унинг билдиришича, 2019 йил 25 февраль куни соат тахминан 11:20ларда Термиз тумани, “Учқизил” маҳалласи Ат-Термизий кўчаси марказида Термиз тумани “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Э. ўзи билан олиб юрган 0.5 литр ҳажмдаги идишда бўлган бензин ёқилғисини устига сепиб, зажигалка ёндиргич орқали олов бериб ўзини ўзи ёқиб юборган.
Аланга оқибатида тан жароҳати олган Б.Э. Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Вилоят суд тиббий экспертизасининг 2019 йил 25 февралдаги дастлабки 67-сонли хулосасида, фуқаро Б.Э.да тананинг 15-20 % қисмини I-II даражали алангадан термик куйиши, юқори ҳароратли аланга (олов) таъсир механизми натижасида етказилганлиги, оғирлик даражасига кўра “ўртача” оғирликдаги тан жароҳати деб баҳоланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Термиз туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:12 / 14.01.2026
Сурхондарёда 9-синф ўқувчиси 11-синф ўқувчиси томонидан зўрлангани айтилмоқда
13:13 / 30.12.2025
Фарғона водийси ва Сурхондарёга тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
10:22 / 13.12.2025