Ўзбекистонда ўриндиқсиз автобуслардан фойдаланиш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ўриндиқсиз автобусларни жорий қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, бугунги кунда жамоат транспортларида аҳоли учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда.
“Бу албатта қувонарли ҳол, аммо тиғиз вақтларда йўловчиларнинг иш, ўқиш, бозор ва бошқа манзилларга етиб олишида автобуслар сиғими талабга жавоб бермайди. Бу эса, ўз навбатида, бир қанча ноқулайликларни юзага келтиради. Автобус йўналишлари ва уларда қатновчи автобуслар сонини ошириш каби чоралар билан бирга қўшимча тарзда эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда ўриндиқсиз автобуслардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Билдирилишича, ўриндиқсиз автобуслар ўриндиқлиларига нисбатан кўпроқ йўловчиларни ташиш имкониятига эга.
“Шу сабабли, автобусларнинг техник-конструктив хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўриндиқсиз автобусларни эрталаб соат 07:00 - 09:00 оралиғи ва кечки соат 17:00 - 20:00 га қадар энг серқатнов йўналишларда синовдан ўтказишни таклиф қиламан”, - дейилади мурожаатда.
Таъкидланишича, синов ўзини оқлайдиган бўлса, шу турдаги автобусларни фойдаланиш орқали аҳолига яна бир қулайликни яратиш мумкин.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024