АҚШ ва Венесуэла БМТда Гуайдо бўйича баҳслашиб кетди
АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс, агар мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо Колумбиядан қайтгач таъқиб этилса, Венесуэла ҳукуматига «глобал жавоб» билан таҳдид қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, Венесуэланинг БМТдаги доимий вакили Самуэль Монкада Гуайдонинг тақдири қайтиб келганидан сўнг мамлакат олий суди томонидан ҳал қилиниши ҳақида маълумот берган.
Абрамс, Гуайдо таъқиб қилиниши мумкинлиги ҳақида гапириб, Венесуэла ҳукуматига «глобал жавоб» билан таҳдид қилди.
«Менинг фикримча, глобал жавоб талаб этилади ва сизлар, агар жаноб Гуайдо қўлга олинса, кўплаб давлатлар томонидан жиддий реакцияни кўрасиз», - деди Америка доимий вакили.
У «глобал жавоб» нимани англатишига аниқлик киритмади.
Reuters хабарига кўра, Венесуэланинг PDVSA давлат компанияси ўтган ой АҚШ санкциялари туфайли нефть экспортини 40 фоизга қисқартирган.
Агентлик маълумотларига кўра, Венесуэла Американинг PDVSA’га қарши санкциялари жорий этилганидан бери кунига 920 минг баррель ёқилғи ва нефть экспорт қилган. Шу билан бирга, Reuters’нинг қайд этишича, аввал бу кўрсаткич 1,47 - 1,66 миллион баррелни ташкил этган.
Ўз навбатида, Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино Лопеснинг сўзларига кўра, венесуэлалик ҳарбий хизматчиларга армиядан қочиш ва Колумбияга ўтиб кетиш учун 20 минг доллардан таклиф қилишган. Бу ҳақда ТАСС Венесуэла давлат ахборот агентлигига асосан хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Венесуэла Мудофаа вазирлиги «100га яқин» ҳарбий хизматчи Колумбияга ўтиб кетгани ва 20 минг долларлик пул мукофотини кутиб турганини аниқлаган, бироқ улар пулсиз қолган. Лопес венесуэлалик ҳарбийларга ким пул таклиф қилганига аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла МБдан саккиз тонна олтин олиб чиқиб кетилганди.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024