Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Кадастр кодексини қабул қилиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон Республикасининг Кадастр кодексини қабул қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, мамлакатда кадастрга доир муносабатларни тартибга солувчи кўплаб қонун ҳужжатлари мавжуд.
“Мазкур ҳужжатларнинг кўпчилиги асосан ҳаволаки нормалардан иборат бўлиб, мазкур соҳа асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган”, - деб ёзади петиция муаллифи.
“Шу сабабли мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, уни тўғридан-тўғри ишловчи нормалар билан тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Кадастр кодексини қабул қилишни таклиф қиламан”, - дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ўриндиқсиз автобуслардан фойдаланиш таклиф қилинганди.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
18:00 / 13.03.2026