Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.Ғ. ва Х.С. ўзаро тил бириктириб, фуқаро В.Э.га туман ҳокимлиги захирасидаги 32 сотих ер майдонини тураржой сифатида расмийлаштириб беришларини ваъда қилганликлари аниқланди.

Улар В.Э.га сохта кадастр йиғма жилди тайёрлаб бериб, 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.

Текширувда ушбу пуллардан 2 400 АҚШ доллари ва 7,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.