Мамлакат ҳаво сарҳади Покистон армияси Кашмир ҳудудида Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида маълум қилганидан сўнг ёпилганди.  

Бошқарманинг Twitter саҳифасида маълум қилинишича, мамлакат ҳаво ҳудуди 4 март маҳаллий вақт билан соат 8.00гача ёпиқ бўлади. 

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазият кескинлашиши қатор авиакомпанияларнинг рейслари бекор қилиниши ва кечикишига олиб келди. Жумладан, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 1 мартдаги Лоҳур-Тошкент қатновини бекор қилди.