Хорижий инвесторга насиб қилаётган ер эгасининг ҳақ-ҳуқуқи бўйича жиддий таклиф билдирилди
Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун мусодара этилиши лозим бўлган ҳудудларни киритиш бўйича қарори маҳаллий (марказий) матбуотда мажбурий тарзда чоп этиш таклиф этилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил — Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев айнан шундай ташаббусни илгари сурмоқда.
1 март куни Сенатда 2018 йилги фаолияти юзасидан ҳисобот берган Омбудсман, шунингдек, хусусий мулкни давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ундиришдаги ҳуқуқбузарликлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари жавобгарлигини кучайтириш масаласини кўриб чиқишни таклиф этди.
Муҳаммадиевнинг айтишича, маҳаллий давлат ҳокимият органлари мулк эгалари билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китобни амалга ошириши ёки олиб қўйилаётган мулкнинг қийматига тенг уй-жой бериши керак.
«Меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалар қуриш мақсадида, кейинчалик инвесторларга бериш учун давлат томонидан, хусусий мулкни мусодара этишда уй-жой эгалари бўлган фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашнинг таъсирчан чораларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш керак», — дейди у.
Аввалроқ, маҳаллий ҳокимият органлари хусусий мулкни давлат эҳтиёжлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга риоя қилмаган ҳолда ундириши кўпайгани маълум қилинганди.
Омбудсманнинг таъкидлашича, 2018 йилда шунга ўхшаш шикоятлар сони 1,9 баравар ошгани қайд этилди.
Мавзуга оид
12:59 / 01.11.2023
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
07:49 / 13.09.2023
Мaxcyc иқтисодий зоналарда инвесторларга давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
16:00 / 03.04.2023
Испаниянинг “Максам” компанияси Ўзбекистон ҳукуматини халқаро арбитражга берди
10:40 / 01.04.2023