Қозоғистон Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича янги таклиф билан чиқди
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий тикланиш йўли орқали Афғонистон муаммосига ечим топишни таклиф қилмоқда. Айни пайтда республика Афғонистонга тинчликни қайтариш жараёнида иштирок этяпти. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бейбут Атамқулов ҳукумат соати вақтида маълум қилди, дея хабар беради Zakon.kz.
- Ушбу таклифнинг инновационлиги шундаки, биз Афғонистонда юз бераётган мураккаб масалаларни иқтисодиётлаштиришни таклиф этдик. Бугунги кунда бу деярли янги ечим ва можарони ҳал қилишнинг қуролли йўлидан тинч, иқтисодиётлаштириш йўлига ўтишнинг янгича усули, - деди Атамқулов депутат Аронованинг саволига жавобан.
Вазир Қозоғистон компаниялари иштирок этаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Бу, масалан, транспорт ва инфратузилма тармоқларини қуриш, жумладан, «Шимол - Жануб» темир йўлини барпо этиш.
- Қозоғистоннинг «Интегра» компанияси участкалардан бири учун тендерда ғолиб чиқди - бу 43 км, Ҳаф Ҳирот қисми (бу темир йўл Афғонистон ва Эронни боғлайди). Бундан ташқари, Қозоғистоннинг «Актюбинский рельсобалочний завод» компанияси ушбу темир йўл қурилиши учун Афғонистонга 350 минг тонна рельс етказиб бериш бўйича танловда ютиб чиқди.
Бундан ташқари, Қозоғистон Афғонистонда ёшлар таълими билан шуғулланмоқда. Лойиҳа учун 50 миллион доллар ажратилди. 2021 йилда бу лойиҳа тугайди, шу вақтга келиб минглаб мутахассислар, шифокорлар, муҳандислар Қозоғистон Республикаси олий ўқув юртларида тайёрланади. Қозоғистон Ўзбекистон билан биргаликда иштирок этадиган ЕИнинг яна бир дастури - Афғонистондаги аёллар учун таълим.
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024