Самарқандда ЁЧТ ўқитувчиси иштирокидаги жанжал бўйича янги тафсилотлар: ўқувчининг талоғи олиб ташланди
2019 йилнинг 23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жойлашган ўрта мактабнинг Ёшларни чақириққача тайёрлаш фани ўқитувчиси синф хонасида ўзаро жанжал оқибатида шу мактабнинг 11-синф ўқувчисининг қорнига қўли билан уриб жароҳат етказгани ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га ушбу воқеа бўйича баъзи тафсилотларни тақдим этди.
Хусусан, Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан аниқланишича, 2019 йил 23 февраль куни соат 09:30ларда Пахтачи туманида жойлашган 2-сонли мактабнинг 11-синф хонасида шу мактабда чақириққа қадар ёшларни тарбиялаш раҳбари лавозимида ишловчи 11-синф ўқувчиси билан ўзаро можарога бориб, қўли билан вояга етмаган шахснинг талоқ қисмига уриб, унга оғир тан жароҳат етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувда қуйидагилар аниқланган: 2019 йил 23 февраль куни тахминан соат 14:45ларда туман марказий шифохонасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими қабул бўлимига фуқаро Д.Қ. вояга етмаган фарзандининг қориндаги оғриғи шикояти билан мурожаат қилган. Бемор текширувдан ўтказилиб, ўткир апендицит ташхиси қўйилган ва операция давомида қорин бўшлиғида қон борлиги аниқланган, талоқда жароҳатдан сўнг ёрилиш борлиги аниқлангандан кейин спленэкотомия (талоқ олиб ташлаш) операциясини амалга оширилган.
Вояга етмаган шахснинг олган жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида 2019 йил 28 февраль куни суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан қараб келган туман ИИБ ҲООБ профилактика инспектори С.Т.га нисбатан хизмат текшируви тайинланган, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Терговга қадар текширув натижаси бўйича 2019 йил 1 март куни Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЁЧТ ўқитувчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, тергов жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024