Ўзбекистон | 15:57 / 05.03.2019
2311
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея вазири «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятида бўлди

Жанубий Корея Савдо-саноат ва энергетика вазири Sung Yun Mo бошчилигидаги делегация «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятида бўлди. Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасида бўлиб ўтган учрашувда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритилди. Бу ҳақда АЖ ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди. Учрашувда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида амалга оширилган ишлар ва яқин келажакдаги вазифалар хусусида фикр алмашилди. 

Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг

Меҳмонлар, шунингдек, Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигининг маҳсули – «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. 

Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг
Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг

Ташриф доирасида кореялик меҳмонларга ушбу марказ фаолияти, бу ерда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Қолаверса, уларга истиқболдаги лойиҳалар, ҳамкорликда ўтказилган илмий семинарлар ҳамда марказ томонидан олиб борилаётган илмий-техник изланишлар самараси акс эттирилган қишлоқ хўжалиги техникалари ҳам намойиш этилди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид