Жаҳон | 14:54 / 06.03.2019
21097
1 дақиқада ўқилади

Жалолободдаги компания офисига қилинган ҳужум қурбонлари сони 16 кишига етди

Фото: Mohammad Anwar Danishyar/AP

Афғонистон шарқида хусусий қурилиш компанияси офисига ҳужум уюштирилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 16 кишига етди, яна тўққиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар берди.

Аввалроқ уч киши ҳалок бўлгани ва олти киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

Чоршанба куни эрталаб бир неча нафар жангари Жалолобод шаҳридаги қурилиш компаниясига ҳужум уюштирди. Отишма давомида ҳужум уюштирганларнинг беш нафари хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилди.

Ҳужум учун жавобгарликни Афғонистон ҳудудидаги ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Аввалроқ "Синьхуа" агентлиги қуролланган кишилар Жалолобод аэропорти яқинидаги бинони эгаллаб олишгани ҳақида хабар қилганди.

Мавзуга оид