Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қалин туман — самолётлар захира аэропортларига жўнатилмоқда
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳрида эрта тонгдан тушган қалин туман туфайли Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак бўлган самолётлар захира аэропортларига йўл олишмоқда.
Жумладан, Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг HY252 рейс билан Париж – Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Boeing 757 самолёти Самарқанд халқаро аэропортига, Turkish airlines авиакомпаниясининг TK368 рейс билан Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Airbus A-330 самолёти эса Навоий халқаро аэропортига қўндирилган.
Тошкент шаҳрида айни дамда горизонтал кўриш чегараси 150 метрни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026
Тошкент – Самарқанд автомагистралининг лойиҳавий тезлиги 150 км/с этиб белгиланади
21:12 / 02.03.2026