Президент фармони билан бир гуруҳ аёллар мукофотланди (рўйхат)
|13:36 / 08.03.201934 5817 мин
Ўзбекистон Республикаси президенти 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Фармонга кўра мамлакатда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, хотин-қизларнинг оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва маънан баркамол этиб тарбиялаш, юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги, саноат, тадбиркорлик, фан-техника, инновация, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда алоҳида ташаббус кўрсатиб, самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»
Салоҳий Дилором Исомиддин-қизи - Самарқанд давлат университетининг мумтоз адабиёт тарихи кафедраси мудири, Самарқанд вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»
Маркелова Людмила Васильевна - Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг велотрек бўлими катта мураббий-ўқитувчиси
Базарова Матлуба - Бухоро вилояти ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази раҳбари
Кушбаева Шарапат - Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Қосимова Олмахон Иминджановна - «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқаришни созлаш ва техник ҳисоб-китоб бўлими муҳандиси, Сирдарё вилояти
Даулетова Гулистан Отемисовна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Қорақалпоғистон Республикаси
Дурдиева Гавхар Салаевна - Хоразм Маъмун академияси жанубий Оролбўйи тарихий меъморий ёдгорликларини синаш ва таъмирлаш лабораторияси мудири, Хоразм вилояти
Жураева Шоира Шониёзовна - Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри бош балетмейстери
Комалова Мехринисо Нафасовна - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яккабоғ тумани Кенгаши раисининг ўринбосари, Қашқадарё вилояти
Кушчанова Нигора Кучкаровна - Урганч шаҳридаги «Хоразм технология» хусусий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти
Одилова Гулноза Комилжоновна - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг таржима назарияси ва амалиёти кафедраси мудири
Орипова Ойимхол Ахмедовна - Нурота туманидаги «Мурувват» ногирон эркаклар учун интернат уйи катта ҳамшираси, Навоий вилояти