Жаҳон | 13:09 / 09.03.2019
65749
1 дақиқада ўқилади

Сайёрадаги энг кекса аёл Гиннес рекордлар китобига киритилди

Фото: Kyodo/via REUTERS

Япониялик 116 ёшли Кейн Танака Гиннес рекордлар китобига сайёрадаги ҳозирда ҳаёт бўлган энг кекса киши сифатида киритилди. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Қайд этилишича, Танака 1903 йил 2 январда туғилган. У Япония жануби-ғарбий қисмидаги Фукуока шаҳрида яшайди.

Нашрдан аниқлик киритилишича, узоқ умр кўриб келаётган аёл одатда эрталаб соат олтида уйғонади ва математика билан шуғулланади. Шунингдек, У «Отелло» стол ўйинини ўйнашни яхши кўради.

Бундан олдин, дунёнинг энг кекса аёли 117 ёшида вафот этган Тийо Мияко эди.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг энг ёши улуғ кишиси 124 ёшда экани, у Бувайдада яшаши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид