Автосаноат мамлакатдаги иқтисодий ҳолат яхшиланганини маълум қилди
Умумий иқтисодий ҳолат яхшиланганлигини маълум қилган респондентлар улуши автомобиль саноатида III чоракдаги 67 фоиздан IV чоракда 83 фоизгача ошди. Бу ҳақда Марказий банкнинг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналари билан ўтказилган сўров натижалари - 2018 йил IV чорак» ҳисоботида айтилган.
2018 йил IV чораги якуни бўйича ўтказилган сўровда жами 433 та корхона ва ташкилотлар қамраб олинган бўлиб, улар озиқ-овқат саноати, енгил саноат, савдо ва умумий овқатланиш, қурилиш материаллари саноати, тиббий хизмат соҳаси, туризм соҳаси, транспорт соҳаси, қурилиш ишлари соҳаси ва ҳоказоларда фаолият юритади.
Умумий иқтисодий ҳолат яхшиланганлигини маълум қилган респондентлар улуши кимё саноатида 62 фоиздан 79 фоизгача, тоғ-кон саноатида 60 фоиздан 75 фоизгача, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 71 фоиздан 75 фоизгача, қурилиш ишлари соҳасида 65 фоиздан 70 фоизгача ошган бўлса, енгил саноатда 81 фоиздан 76 фоизгача, озиқ-овқат саноатида 76 фоиздан 72 фоизгача, тиббий хизмат соҳасида 80 фоиздан 65 фоизгача ҳамда транспорт хизмати соҳасида 78 фоиздан 73 фоизгача пасайган.
Бундан олдин, Ўзбекистонда бизнес ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига тўсқинлик қилаётган асосий муаммоларни маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
22:40 / 19.10.2024