Жаҳон | 00:32 / 14.03.2019
14497
1 дақиқада ўқилади

АҚШда миллионерлар сони Португалия аҳолиси сонидан ошиб кетди

АҚШда активлари қиймати 1 млн доллардан ошадиган 11,8 млн киши яшайди. Эътиборлиси, уларнинг сони Португалия ва Швеция каби давлатлар аҳолиси сонидан кўпроқни ташкил қилади. Бундан Чикагодаги Spectrem Group консалтинг компанияси тадқиқоти натижалари дарак бермоқда.  

Таҳлилга кўра, АҚШда активлари 5-25 млн долларга баҳоланганлар сони 3,5 фоизга ошиб, 1,397 млн кишига етган. Бойлиги 25 млн доллардан ошадиганлар сони эса 173 минг кишини ташкил қилади. 

“2018 йилда АҚШнинг бадавлат аҳолиси сони ўсиши глобал иқтисодиёт ўсиши суръатлари пасайгани ва мамлакатдаги можароли сиёсий вазият сабабли секинлашган”, деб таъкидлаб ўтган Spectrem Group президенти Жорж Уолпер.

Унинг айтишича, секинлашишга қарамай, АҚШда жаҳон молия инқирози юз берган 2008 йилдагидан миллионерлар сони 2 баробарга кўпайган.

Мавзуга оид