Февраль ойида интернетда Навоий шаҳридаги ихтисослаштирган маданият мактаби ётоқхонасидаги ўқувчиларнинг оммавий калтакланиши акс этган видео тарқалган, кейинроқ бу воқеа 2018 йилнинг кузида содир бўлгани маълум қилинганди.
Навоийдаги мактаб ётоқхонасида ўқувчилар калтаклангани видеоси тарқалди. Аслида нима бўлган?
Жабранувчиларнинг бири томонидан томонидан маълум қилинишича, мактаб эшиги синиб қолгани, ўқувчилар ётоқхонасида уяли телефон йўқолиши ва ҳожатхонада унитазнинг синиши Навоий шаҳридаги ихтисослаштирган маданият мактаби қуйи босқич ўқувчиларнинг дўппосланишига сабаб бўлган.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Навоий шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ихтисослаштирилган маданият мактабида ўқувчиларнинг калатакланиши юзасидан олиб борилган суриштирув ва айбдорларга кўрилган ҳуқуқий чоралар юзасидан Kun.uz таҳририятига маълумот тақдим этди.
«2018 йилнинг 14 октябрь куни соат тахминан 22:30да, Навоий ихтисослаштирилган маданият мактабининг ётоқхонасига ўқувчилар орасидан тартиб интизомни таъминлаш учун масъул қилиб қўйилган ушбу мактабнинг 3-босқич, 5/16-гуруҳ ўқувчиси Азиз Бобоназарович Сувонов, ўзи билан бирга таҳсил олаётган Холиқов Ҳусниддин Бахриддин ўғли ва Шахзод Ҳамидбоевич Абдувоҳидов билан биргаликда ётоқхонанинг 3-қаватидаги 305-сонли хонанинг кириш эшиги синганини кўриб, ушбу эшикни ким томонидан синдирилганини аниқлаш мақсадида, 3-қаватда ётоқхонада ухлаб ётган 1-2 босқич ўқувчиларини ўзбошимчалик билан ётоқхона коридорига тўплаб, уларга ўзларини гўёки ушбу масала юзасидан ҳолатга аниқлик киритадиган шахс сифатида кўрсатиб, уларга бақириб, ётоқхонада ўрнатилган тартиб-интизом ва юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, 305-сонли хонанинг эшигини ким синдирганини сўраганида пастки босқичдаги ўқувчиларнинг ҳеч бири ушбу эшикни синдирганини тан олмагач, уларга жисмоний тазйиқ ўтказиш мақсадида бақириб, шовқин кўтариб, санъат мактабининг бошқа 3-курс ўқувчилари ҳам тўпланишига эришиб, уларнинг кўз ўнгида А.Сувонов, Ш.Абдувохидов ва Х.Холиқов қўллари билан кичик босқичдаги ўқувчиларнинг кўкрак қисмига, елкасига, қорнига, бўйин қисмига уриб, ўзларининг бу ҳаракатлари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан майда безорилик ҳаракатларини содир этишган.


















