Ўзбекистон | 09:29 / 14.03.2019
1715
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси БМТ Наркотик моддалар бўйича комиссияси сессиясида иштирок этади

2019 йилнинг 14-22 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ) Наркотик моддалари бўйича комиссиясининг Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган 62-йиллик сессиясида иштирок этади.

Мамлакатнинг Австриядаги элчихонаси маълумотларига кўра, тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси БМТ бош котиби ўринбосари, НЖБ ижрочи директори Юрий Федотов, ШҲТ бош котиби Владимир Норов, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва БМТ НЖБ бўлинмалари бошлиқлари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

18 март куни сессия доирасида наркотик моддалар тарқалишига қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ва ушбу соҳадаги минтақавий ҳамкорликка бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид