Жаҳон | 07:41 / 16.03.2019
12243
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Россияга қарши янги санкцияларни «уч қисмли зарба» деб атади

Фото: REUTERS

Украина президенти Пётр Порошенко Керч бўғозидаги воқеа туфайли Канаданинг Россияга қарши жорий этилган санкцияларига изоҳ берди. Сиёсатчи бу ҳақда фейсбукдаги ўз саҳифасида ёзган.

Порошенко Евроиттифоқ, Канада ва АҚШга Россия томонига нисбатан қўлланилган санкция чекловлари учун миннатдорчилик билдирди ҳамда шу тариқа трансатлантик мамлакатлар Россия томонига «кучли ва уч қисмли» зарба бергани ҳақида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда бу мамлакатлар ва Украина ўртасидаги коалиция бирдам ҳамда қатъийдир.

Бундан олдин, АҚШ ва Канада Украина сабабли Россияга қарши янги санкциялар киритганди.

Канада ташқи ишлар вазирлиги Керчь бўғозида Украина кемаларининг ушланиши ва Қрим сабабли Россиянинг 114 фуқароси ва 15 та компаниясига қарши санкциялар киритди.

Шунингдек, АҚШ молия вазирлиги Украинадаги вазият сабабли Россияга қарши киритилган санкцияларни кенгайтирган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид