Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Фарҳоджон Муродович Тошпўлатов Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ф.Тошпўлатов 2013 йилдан Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, Ҳалимжон Комилович Умаров Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Х.Умаров 2006-2018 йилларда Тошлоқ тумани ҳокими, 2018 йилдан шу кунгача Қува тумани ҳокими вазифасида ишлаган.
Мавзуга оид
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
08:24 / 13.04.2026
ДХХ тезкор тадбири: Қўқонга олиб кетилаётган дорилар тўхтатилди
20:33 / 10.04.2026
Сўхни Фарғона билан боғлайдиган энг қисқа йўналишда янги йўл қурилади
20:16 / 09.04.2026