Ёқутистонда мигрантларга қарши норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонда фавқулодда ишчи гуруҳ тузилди
Россия ОАВда Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларига қарши Саха Республикасида митинглар бўлиб ўтаётгани ҳақида маълумот тарқалди. Бунга зўрлаш ҳолати сабаб бўлган, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси унда Қирғизистондан келган мигрантни айблади.
Ушбу ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида фавқулодда ишчи гуруҳи тузилди.
Бугунги кунга келиб Саха Республикасида, олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг 11 250 нафар фуқароси меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Вазирлик ходимлари Ёқутистондаги ўзбек диаспорасининг вакили Тошпўлат Ёдгоров билан боғланишди. Тақдим этилган маълумотга қараганда, бугунги кунда вазият ўта кескин эмас, ўзбекистонликлар ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ. Шунга қарамай, диаспора вакили эҳтиёткорликни йўқотмасликка ва эҳтиёж бўлмаган пайтда одамлар кўп тўпланувчи жойларга бормасликка чақирган.
Шунингдек, вазият Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги вакили назорати остида. Унинг хабарига кўра, Саха Республикасида вазият барқарорлашган.
Саха Республикасида ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Москвадаги «қайноқ линия»га - +7 (903) 507-76-67 ёки Тошкент шаҳрига - +998 (71) 200-06-00, мурожаат қилишни сўраган.
Мавзуга оид
12:04 / 25.01.2024
Ёқутистондаги қотилликдан кейин одамлар норозилик намойишига чиқди
08:34 / 10.04.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар яна оммавий равишда чўкмоқда
11:22 / 18.03.2023
“Орзулар мамлакати”. Америкада ким қанча маош олади?
17:07 / 14.03.2023