КХДР Жанубий Корея билан кореялараро алоқа офисидан чиқиб кетди
Корея Республикасининг Бирлашув ишлари бўйича вазирлиги хабарига кўра, КХДР кореялараро алоқа офисидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Reuters маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, бу Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг давлатлар ўртасидаги зиддиятга якун ясаш бўйича омадсиз уриниши, шунингдек, АҚШ ва КХДР етакчилари Дональд Трамп ҳамда Ким Чен Иннинг муваффақиятсиз саммити фонида юз берди.
Жанубий Корея вазирлигининг маълумотларига кўра, Шимолий Корея ушбу қарор ҳақида 22 март, жума куни эрталаб жанубий қўшнилар билан учрашув пайтида эълон қилган. КХДР вакиллари бу қадамга «юқоридан кўрсатма», дея изоҳ беришган.
Кореялараро алоқа офиси 2018 йил 14 сентябрда очилган. Мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд бўлмаганда, у элчихона функцияларини бажарган.
Бундан олдин, собиқ разведкачи КХДР етакчисининг режалари ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
02:35 / 12.11.2024