Хабарда айтилишича, ушбу маблағ баландлиги 5,5 метр, узунлиги 90 км бўлган тўсиқ қурилиши, йўлларни таъмирлаш ва чегара бўйлаб ёритгичлар ўрнатишга сарфланади.

АҚШ ва Мексика чегарасида девор қуриш Трамп сайловолди кампаниясидаги ваъдалардан бири эди. 2017 йилнинг январида президент этиб сайланганидан кейин, у иккита фармонни имзолади: девор қурилишини назарда тутувчи, давлат чегарасини қўриқлаш ҳақида ва иммиграция тўғрисида. Август ойи бошида Америка етакчиси деворнинг катта қисмини қуриш ҳақида топшириқ бергани хабар қилинганди.

АҚШ Демократик партияси аъзолари девор қурилишига қарши чиқишди ва бу келишмовчилик мамлакат тарихидаги энг узоқ давом этган “шатдаун”га олиб келди.