Бугунги кунда китобхонлик ҳақида кўп гапирилмоқда. 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», деб таъкидлаган эди.
Хушнудбек Худайбердиев «Раҳбарларнинг севимли китоби» лойиҳаси доирасида ҳукумат вакиллари, жамоат арбоблари, хорижий мамлакат элчилари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакилларидан энг севимли 3та китобларининг рўйхатини олишга уринган.
У ўзининг телеграмдаги каналида ушбу сўровноманинг 1-қисмини ҳавола қилган.
Бахтиёр Мирбобоев – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси
Муҳаммад Али. «Улуғ салтанат» (4 жилди)
Ойбек. «Навоий»
Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
Убайдулла Мингбоев – Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши раиси
Тоҳир Малик. «Одамийлик мулки»
Ҳарольд Лэмб. «Бобур-йўлбарс»
Алишер Навоий. Барча асарлари, лекин айни бирини кўрсатиш керак бўлса, унда «Хамса»
Отабек Муродов – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
Артур Конан Дойл. Шерлок Холмсга оид асарлари
Джон Перкинс. «Иқтисодий қотилнинг иқрори» («Confessions of an Economic Hit Man»)
Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
Шунингдек, Жек Лондон ҳамда Эдуард Тополь асарларини ҳам тавсия қилди.
Комил Алламжонов – Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
Никколо Макиавелли. «Ҳукмдор»
Амир Темур. «Темур тузуклари»
Антуан де Сент-Экзюпери. «Кичик шаҳзода»















