Президент ташрифидан кейин Бухоро вилоятидаги учта туман ҳокими ўзгарди
Бугун, 31 март куни Бухоро вилоятининг учта туманига янги раҳбарлар тайинланди.
Вилоят ҳокими Ўктам Барноев Вобкент, Ромитан ва Бухоро туманларида ўтказилган Халқ депутатлари кенгашиларининг навбатдан ташқари сессиясларида иштирок этиб, янги ҳокимларни таништирган.
Kun.uz манбаси хабар беришича, 2009 йилдан бери Вобкент тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган Аскар Назарович Жаводов лавозимидан олиниб, ўрнига Пешкў тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Баҳодур Саноевич Бафоев Вобкент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Бухоро тумани ҳокими Муҳиддин Турдиевич Эсанов бошқа лавозимга ўтгани сабабли лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига Қаҳрамон Бозорович Дустов Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланган.
Шунингдек, вақтинчалик Ромитан ҳокими вазифасини бажариб келаётган Бахриддин Шамсиевич Халимов ўрнига Ромитан ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хуршид Яҳёевич Тоҳиров янги ҳоким бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 29-30 март кунларида Бухоро вилоятида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ташриф якунида Президент раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган фаоллар йиғилиши ўтказилди.
Бундан олдинроқ, Президент ташрифидан кейин Бухородаги олий таълим муассасаларида ректорлар ўзгаргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024
Файзулла Хўжаевнинг жияни профессор Сулаймон Иноятов вафот этди
14:38 / 20.11.2024