Вазирлар Маҳкамасининг “Маданият марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорида маданият марказлари фаолиятини, жумладан, маданият марказларини янги қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда 2019-2022 йилларда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, мукаммал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхати параметрларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан ишчи гуруҳни шакллантиради ва қатъий назоратни таъминлайди.

Белгилаб қўйилишича:

манзилли рўйхатга киритилган туман (шаҳар) маданият марказларини янгидан қуриш ишлари маданият ва аҳоли дам олиш марказлари учун белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий лойиҳаларга асосан амалга оширилади;

2023 йилда ва ундан кейинги йилларда манзилли рўйхатга киритилмаган туман (шаҳар) маданият марказларида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича баҳолаш тартибига асосан ўтказилган ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади;

маданият марказларини жиҳозлаш ишлари, уларда ташкил этилган тўгараклар, ижодий жамоалар ва тегишли мутахассислар билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб, манзилли рўйхатда белгиланган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг талабномасига асосан пудратчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йил учун янгидан қурилиши ва реконструкция қилиниши белгиланган маданият марказларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, уларнинг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди.

Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

а) маданият марказлари биноларини:

янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;