Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир ўринбосари Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди
Фото: Сирдарё ҳокимлиги ахборот хизмати
Анвар Расулович Каримов Сирдарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Анвар Каримов 1977 йил Сирдарё вилояти, Боёвут туманида туғилган. 1998 йилда Гулистон давлат университетини, 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муродилла Эшматов Халқ банкига янги раис этиб тайинланди.
Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:24 / 20.12.2025