Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Беларусь 15 қўшма илмий-техник лойиҳани молиялаштиради
Ўзбекистон ва Беларусь машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, агросаноат технологиялари, тиббиёт ва фармацевтика, янги материаллар, АКТ, генетика ва биотехнологиялар соҳаларига оид 15 қўшма лойиҳа рўйхатини мувофиқлаштирди. Беларусь Республикаси Фан ва технологиялар давлат қўмитаси раиси Александр Шумилин Ўзбекистон-Беларусь фан ва технологиялар бўйича биринчи комиссияси йиғилишида шундай баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳалар 2019-2021 йилларга мўлжалланган қўшма илмий-техник лойиҳалар танлови якунлари бўйича сараланган. Яқин кунларда уни амалга оширишга киришилади. Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон ва Беларусда икки қўшма илмий-тадқиқот лабораториясини яратишни режалаштирилмоқда.
Йиғилиш давомида Александр Шумилин ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 2019-2021 йилларга мўлжалланган илмий-техник ва инновацион ҳамкорлик ижроси дастурини имзолашди.

Ҳужжатга кўра, Беларусь ва Ўзбекистон илғор технологиялар бўйича илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиришади, қўшма лойиҳаларни амалга оширишади, олимлар, тадқиқотлар ва мутахассислар ўзаро алмашинувини йўлга қўйишади.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:38 / 31.03.2026
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
09:08 / 23.12.2025