Ўзбекистон | 18:50 / 20.04.2019
43969
3 дақиқада ўқилади

Жамбул фожиаси: Президент ЙТҲ сабабларини ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди

Қозоғистоннинг Жамбул областида рўй берган ва ўзбекистонлик йўловчилар ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ҳамкорликда барча зарур ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси ходимлари жабрланганлар ётқизилган шифохонада бўлиб туришибди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия таркиби фавқулодда вазиятлар, ташқи ишлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идоралар вакилларидан иборат.

Комиссия аъзолари жабрланганларга ёрдам кўрсатилишини ташкил қилиш ва ЙТҲ сабабларини ўрганиш мақсадида воқеа жойига етиб борган.

Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон томони билан келишилган ҳолда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни ватанга олиб келиш, уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатишни ташкил этиш вазифаси топширилган.

«20 апрель шанба куни тонгги соат 05:09да Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Қордай туманидаги «Чимкент-Олма-ота» трассасининг 181-километрида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Автобусда 49 нафар йўловчи бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 11 киши ҳалок бўлган. Уларнинг уч нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир: 1993 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида туғилган Абдухолиқов Ўринбой Мирҳамид ўғли; 1972 йилда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида туғилган Ёрмекбоева Дилором Абдухолиқовна; 1988 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган Калмуратов Алишер Сафарбаевич.

32 нафар киши турли даражадаги тан жароҳати олган, уларнинг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир. Жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда қолмоқда», дейилади ФВВ томонидан Kun.uz’га тақдим этилган ахборотда.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг рўйхати:

Абдухалиқов Ўринбой Мирхамитович, 1993 й.т.;
Калмуратов Алишер Сапарбаевич, 1988 й.т.;
Ермекбаева Дилором, 1972 й.т.;

Тан жароҳати олганлар рўйхати:

Ўлжабаев Аббос, 1994 й.т;
Хайитбаев Омирбек, 1988 й.т;
Абдусатиров Заводбек, 1999 й.т;
Жуманиёзов Марҳамат 1996 й.т; (оғир аҳволда)
Ахметова Радмила, 1994 й.т.; (оғир аҳволда)
Матиржонов Отабек Абдуллевич, 1985 й.т.;
Сейтмуратов Досжан Даулетович, 1987 й.т.;
Ҳайдаров Сардар Амарбекугли, 1994 й.т.;
Ильясов Марис, 1974 й.т.; (оғир аҳволда)
Исламеддинов Абдухаттар углы, 1997 й.т.;
Момбетов Насреддин, 1971 й.т.;
Жапаров Шодлик Махсудович, 1984 й.т.; 

Мавзуга оид