22 апрель куни Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунги жангларига старт берилди.
Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги дастлабки жангни -49 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзааҳмедов бошлаб берди. У лаослик рақиби Хампхоуван Хамсатонега қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобига рақибини мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бугун яна 7 нафар ўзбекистонлик боксчиси ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Кундузги дастур:
-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Чатчаи Будте (Таиланд)
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Мижгона Самадова (Тожикистон)
-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Макото Кикучи (Япония)
-81 кг: Эъзоза Мелиева – Лина Ванг (Хитой)
Кечки дастур, 16:00 дан сўнг:
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Амит Пангал
-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Муҳаммад Алкасбех (Иордания)
-81 кг: Дилшодбек Рўзматов – Бек Нурмаганбет (Қозоғистон)