Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир ўтирган машина ЙТҲга учради
Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир ўтирган автомашина Андижон вилоятининг Марҳамат туманида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Унинг айтишича, ушбу машинада шоир ва журналист Нодир Жонузоқ ҳам бўлган. Ҳодиса Андижон вилоятига халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун борилган вақтда юз берган.
Ахборот манбаси сўзларига кўра, автомашинада бўлганлар жиддий даражада жароҳат олмаган. Улар айни дамда Тошкент шаҳрига етиб келишган.
Фақат Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ҳозирги вақтда пойтахтдаги шифохоналардан бирига ётқизилган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026