Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон тумани ҳокими ишдан кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳозирча бу хабар тасдиқланмади
27 апрель куни интернетда Андижон вилоятининг Андижон тумани ҳокими Улуғбек Халимович Исомиддинов ишдан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бу хабарларда 7 йилдан буён туманга ҳокимлик қилиб келган саломатлиги туфайли лавозимидан бўшатилгани, унинг ўрнини шу кунга қадар вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Фурқатбек Бузруков туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани айтилганди.
Kun.uz мухбири Андижон вилоят ҳокимлиги расмий шахслари билан боғланганида улар томонидан Улуғбек Исомиддинов бир ҳафта давомида Андижон тиббиёт институти клиникасида даволангани ва 28 апрелдан Андижон туман ҳокими вазифасини бажаришга қайтиши ҳақида маълумот берилди.
Исомиддинов 2018 йилнинг январида туман ҳокимлигидаги йиғилишлардан бирида фермерларни қаттиқ сўзлар билан ҳақоратлагач, ОАВ орқали «танила» бошланганди. «Озодлик» мухбири билан суҳбатда у йиғилишларда фермерларни тергашга тўғри келишини тан олган ва бошқа бундай хато қилмасликка ваъда берганди.
2018 йилнинг февралида эса барча фермерлардан ерларини давлат захирасига топшириш ҳақида мажбурий тарзда ариза ёздириб олгани тўғрисида хабар тарқалганди.
2019 йил мартида Андижон вилояти ҳокимлиги нашри — «Андижоннома»да Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов ҳақида катта танқидий мақола эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
10:08 / 14.03.2026
Қашқадарёдаги “Санта-Барбара”: адолат излаган деҳқоннинг 7 йиллик саргузаштлари
18:31 / 26.01.2026
Ҳокимлар январ ойида 400 га яқин қарорни асоссиз яширгани маълум бўлди
19:21 / 01.01.2026