Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода императорнинг тахтни тарк этиши муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Токио полицияси 30 апрель ва 1 май кунлари император Акихитонинг тахтни тарк этиши ва тахтга тўнғич ўғли Нарухитонинг ўтириши муносабати билан бўлиб ўтадиган маросим сабабли император саройи атрофида алоҳида хавфсизлик режимини жорий этди.
Хабар қилинишича, саройга туташ кўчаларда вақтинчалик блокпостлар ўрнатилган. Полиция айрим автомобилларни текширувдан ўтказмоқда. NHK телеканалининг билдиришича, полиция итлари теварак-атрофда портловчи қурилмалар бор-йўқлигини аниқламоқда.
Маълумот берилишича, император қароргоҳи атрофидаги ҳудуд 30 апрель оқшомдан 1 май эрталабга қадар кенг омма учун ёпиқ бўлади.
Мазкур операцияга бир неча минг полициячи жалб этилган. Улар император саройига автомобилда бостириб бориш эҳтимоли бўлган йўлларни юк машиналари билан тўсиб қўйишган.
Мавзуга оид
14:38 / 22.06.2026
Лифтлар хавфсизлиги бўйича янги низом қабул қилинди
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
10:51 / 02.03.2026