Машҳур маркетолог ишлаш асосида боришингиз мумкин бўлган уч йўлни кўрсатиб ўтади.
Фрилансермисиз ёки тадбиркор? Бу қандайдир юзаки тафовутлар эмас, жавобингиз барини ўзгартиради.

Фрилансерларга ишлаган вақтида пул тўланади. Фрилансерлар ўз меҳнатини кенгайтириш билан шуғулланишмайди, улар ҳақиқий тадбиркорларнинг кичик талқини эмас. Фрилансерлар уларга эҳтиёжи мавжуд бўлган мижозлар учун муайян ишни амалга оширадилар.
Агар фрилансер бўлсангиз ва ўз ишингизни кенгайтириш учун ходимларни ишга олсангиз, қопқонга тушиб қолишингиз мумкин – тез орада дастлаб бажармоқчи бўлган ишингиздан воз кечишингизга тўғри келади.
Тадбиркорлар эса, аксинча, ўсишни мақсад қилишган. Тадбиркорнинг иши бирор ишни бажариш эмас, уни амалга оширадиган компанияни яратиш. Мэри Барра GM’да автомобиллар ишлаб чиқармайди. У ишни GM’да автомобиль ишлаб чиқаришлари учун ташкиллаштиради.
Амалиётда тадбиркорларнинг икки тури мавжуд: молия жалб этувчилар ва бутстрепперлар.
Молия маблағларини олувчи тадбиркорлар ҳақида доимий равишда эшитасиз. Улар компанияни янада ривожлантириш учун ўзга кишиларнинг маблағидан фойдаланишади. Кун келиб компанияни оммалаштиргандан кейин уни сотиб ёки дивидендларни тўлаб, пулни қайтаришларига тўғри келади.
Бутстрепперлар-чи? Улар ўз мижозларининг пулидан фойдаланган ҳолда бизнес яратишади. Бутстрепперлар мижозлар уларни бажонидил молиялаштириши учун яхши хизмат қилиш орқали онгли танловни амалга оширадилар.

Мен ташқи молия маблағига таянган тадбиркор бўлганман. Бари омадли кечгани менинг ютуғим.
Шунингдек кўпинча бутстреппер ҳам бўлганман.
Ҳозир эса кўпинча фрилансер каби ишлайман (мен фақат ана шундай постлар ва китоблар ёзаман).
Умуман олганда, агар ўзингиз учун ишлашни истасангиз, сизда уч йўл мавжуд.














