Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ўқувчи қизлар ўртасидаги жанжал акс этган видео бўйича расмий маълумот берилди
2019 йил 18 май куни Facebook ижтимоий интернет тармоғида Олтинкўл туманидаги 41-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчилари Г.Ж. ва М.Ё.нинг ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видеолавҳа бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан суриштирув ишлари ўтказилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, Г.Ж. синфдоши М.Ё.ни у ҳақида синфдошлари ўртасида турли хил бўҳтон гаплар тарқатганлиги сабабли синф хонасида урган.

Г.Ж.нинг отаси Россияда ишлаётганлиги, онаси эса Туркия давлатидан келганига бир ой бўлганлиги сабабли ўқувчи назоратсиз қолганлигидан ушбу ҳолат келиб чиққан.

Ҳозирда ўқувчи қизлар қилган ишларидан пушаймон бўлиб, ўзаро ярашиб олганлар.

Юқоридаги ҳолатни келиб чиқишига йўл қўйганлиги учун Олтинкўл туман халқ таълими бўлими маънавий ишлар бўйича мудир ўринбосари, тумандаги 41-умумтаълим мактаби директори, директор ўринбосари ҳамда синф раҳбарига нисбатан қонунда белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари кўрилган.
Мавзуга оид
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
09:19 / 14.02.2026
Андижонда 1 млн долларлик “мефедрон” нарколабораторияси фош этилди
10:11 / 13.02.2026
Андижонда тадбиркорни қотил ёллаб ўлдирмоқчи бўлган шахслар ушланди – ДХХ
22:24 / 12.02.2026