Ўзбекистон | 15:04 / 21.05.2019
41227
2 дақиқада ўқилади

Фаттоҳ Шодиев: «Одамларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман»

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида Москва халқаро муносабатлар давлат институти битирувчиларининг V форуми бўлиб ўтди. Форумда мазкур олийгоҳ битирувчиси, ўзбекистонлик тадбиркор Фаттоҳ Шодиев ҳам иштирок этди. У Uzreport телеканалига интервьюда талабалик йиллари, бизнесдаги энг омадли лойиҳаси ва Ўзбекистондаги қандай ижтимоий лойиҳаларга инвестиция киритаётганини айтди.

«Тошкент шаҳрига 15 йиллик танаффусдан сўнг келганимдан хурсандман. Бу борада ҳазил ҳам қилиб тураман: Тошкентга ҳар 15 йилда келишни яхши кўраман. 

Талабалик йилларим жуда ажойиб ўтган, бу борада менда энг илиқ хотиралар қолган. Мен ушбу олийгоҳда ўқишни орзу қилардим. Бу даргоҳда ўтган йилларим унутилмас. Илм-фанни ўрганишдан тўхтамасдим, бундан завқланардим. Албатта, дам олишни ҳам билардик. Талабалик йилларимдаги танишларим бутун умрлик дўстлар бўлиб қолишди.

Бизнесда муваффақиятли лойиҳаларим кўп. Энг омадлиси Eurasian Resources Group (ERG) компанияси, деб ҳисоблайман. 

Ўзбекистонда ҳозирги кунда жуда кўп ижтимоий лойиҳаларим бор. Мен одамларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. Шодиев Фонди ҳам айнан шу билан шуғулланади. Лойиҳалар орасида Сирдарё, болалар таълими билан боғлиқлари бор. Умуман олганда, мен ўзим ҳақимда гапиришни ёқтирмайман», - деди Фаттоҳ Шодиев интервьюда.

Мавзуга оид