Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва ҳибсга олинган украиналик денгизчиларни Киевга бериш ҳақидаги талабга жавоб қайтарди
Москванинг Керчь бўғозида юз берган ҳодисага нисбатан позицияси ўзгармайди ва ҳибсда бўлган украиналик денгизчиларнинг тақдири терговнинг бориши ва суд қарорига боғлиқ. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Позиция ўзгармайди. Чегара бузиш билан боғлиқ иш бўйича тергов якунланиши ва суд бўлиб ўтиши лозим», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрда Украина ҲДКнинг учта кемаси Россия чегарасини бузиб кирган ва хавфли манёврларни содир этган.
Чегарачилар кемаларни ҳибсга олган. Кемаларда 24 нафар ҳарбий, жумладан, Украина хавфсизлик хизматининг икки нафар ходими бўлган.
Аввалроқ БМТ қошидаги денгизчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи халқаро трибунал Россиядан украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни талаб қилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026