Хабарингиз бор, 2019-ўқув йилидан бошлаб IELTS сертификати Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига киришда бир қатор имтиёзлар тақдим этади.
Тест синовлари мажмуасига инглиз тили биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишлари учун IELTS 5.5, асосий фан бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлар учун IELTS 4.5 кўрсаткичи билан кириш имтиҳонларида энг максимал балл беради.
Ушбу тест натижасида олинадиган сертификат нафақат юртимизда, шу билан бирга бутун дунё бўйлаб ҳам кўплаб имтиёзлар тақдим этишини кўришимиз мумкин.

Ушбу тестнинг бошқа тестлардан афзаллиги нимада?
Ҳозирги кунда IELTS 140 дан ортиқ мамлакатларда 10.000 дан ортиқ ташкилот ва таълим муассасалари томонидан тан олинади ва энг ишончли инглиз тили тести сифатида эътироф этилади. IELTSга тайёргарлик кўриш ва имтиҳондан муваффақиятли ўтиш учун интернет тармоғида минглаб ўқув қўлланмалари, бепул дарслар ва турли хизматлар мавжуд. British Council ташкилоти эса ушбу тестларни ўтказиш бўйича Ўзбекистонда масъул ташкилот ҳисобланади.
Қалбаки IELTS ҳақидаги ҳабарлар ростми?
Афсуски, тест жуда машҳур бўлганлиги боис баъзи ноқонуний ҳаракатлар ҳам учраб туради. Лекин бундан умуман қўрқиш керак эмас. Чунки ушбу тестни сотиш ёки сотиб олиш, таниш-билиш ишлатиш каби ҳолатлар бўлмаслиги учун IELTS тестларини ишлаб чиқарувчи ташкилот — Cambridge Assessment жуда кучли назоратни ўрнатган. Шу боис ушбу тест 60 йиллик катта тажрибага эга. IELTSнинг халқаро миқиёсда обрўси ва ҳурмати жуда юқори.
Ўзбeкистонда IELTS, TOEFL ва бошқа кўплаб халқаро сeртификатларни турли компьютер дастурлари ёрдамида ўзгартириб, юқори балл кўрсатиб рeклама қилаётган ўқув марказлар, ўқитувчилар ҳақида кўпчиликнинг хабари бор. Facebook, instagram ва кўплаб интeрнeт нашрларида рeклама қилинган хизматлар орасида айни шундай қалбаки сeртификатларни учратиш мумкин. Ишга кирувчилар орасида ҳам сохта сeртификатлар учраб туради.

Нима сабабдан бу ҳолатлар кўпаймоқда?














