Huawei ўз операцион тизимида ишловчи смартфонлар ишлаб чиқарди
Huawei ўз операцион тизими HongMeng’да ишловчи миллионта смартфон ишлаб чиқарди.
Таъкидланишича, бу фойдаланувчиларга Хитой компанияси смартфонларида Android-дастурларни ишга туширишга имкон беради.
Янги операцион тизимни кузда сотувга чиқариладиган Mate 30 ва Mate 30 Pro смартфонлари олган.
Май ойида АҚШ Huawei компаниясини миллий хавфсизликка таҳдид солувчи компаниялар қора рўйхатига киритган. Шунга кўра, 19 май куни АҚШнинг Google компанияси Huawei билан алоқаларни тўхтатган. Хитой компанияси Google’нинг Android операцион тизимини янгилаш имконидан маҳрум бўлган, янги смартфонларда эса Google Play, Chrome, Gmail, YouTube, хариталар бўлмайди.
10 май куни Huawei Россияда Android’нинг муқобили – “Аврора” операцион дастурини топгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
18:53 / 31.10.2023
Huawei компанияси янги WATCH GT 4 сериясидаги ақлли соатлари сотувга чиқди
12:58 / 14.10.2023