GM Uzbekistan мижозларга автомобилдан фойдаланиш жараёнида янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида яна бир янгиликка қўл урди. Эндиликда завод сифатидаги оригинал ҳамда ҳамёнбоп эҳтиёт қисмларни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ташкил этилган GM Uzbekistan’нинг «UzAuto GM Genuine» номли махсус дўконларидан харид қилишингиз мумкин. 

Фото: GM Uzbekistan

Мазкур дўконларда Chevrolet автомобилларига ўрнатиладиган GM Genuine эҳтиёт қисмлари сотуви йўлга қўйилган. 

Дўконларда сотиладиган ҳар бир эҳтиёт қисм General Motors Engineering томонидан ишлаб чиқилган ва маъқулланган бўлиб, юқори сифатли ҳамда ҳамёнбоп саналади.

Ушбу дўконларда автомобилнинг мавжуд эҳтиёт қисмлари ҳамда буюртма асосидаги эҳтиёт қисмлари савдоси амалга оширилади.

Кафолатли сифат, узоқ муддатли хизмат кўрсатиш, шунингдек ҳамёнбоп нархлар ҳар бир харидор учун айни муддао бўлади. 

Унутманг, автомобилга бўлган ишонч, фақатгина сифатли эҳтиёт қисмлар орқали шаклланади. 

“UzAuto GM Genuine” дўконларининг тўлиқ рўйхати ва манзили:

1. “SERGELI-AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ
Манзил: Тошкент ш. Фарҳод авто эҳтиёт қисмлар бозори 23A-дўкон
Сергели эҳтиёт қисмлар бозори 120-дўкон.
Тел.: +998 98 809 4744

2. “NURAFSHON AVTOCENTR” МЧЖ 
Манзил: Тошкент ш. Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 4 уй. 
Мўлжал: Фарҳод бозори

Сергели эҳтиёт қисмлар бозори 200-дўкон.
Тел.: +998 90 136 5888
+998 99 998 9244

3. “Қўқон Автотеххизмат” 
Манзил: Янги Чорсу (Акбар Исломов) кўчаси, 207-уй. 
Тел.: +998 90 508 4563

4. “АS Fergana Avtoservis”
Манзил: Фарғона шаҳар Бобур кўчаси 127, мўлжал: “Мастона” бозори 104-дўкон.
Тел.: +998 99 990 5275