Ўзбекистон ўтган икки йил ўзининг исломий иқтисодини шакллантириш билан банд бўлди, деб ёзади Salaam Gateway нашри.
Нашрда таъкидланишича, Ўзбекистон бир пайтлар собиқ Совет тузуми таркибида бўлган, айни пайтда Марказий Осиёдаги аҳолиси энг кўп давлат ҳисобланади.
«32 миллион халқнинг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилади.
Мамлакатни «темир қонунлар» билан ушлаб турган биринчи Президент Ислом Каримовнинг вафотидан кейин, иқтидорга келган Президент Шавкат Мирзиёев очиқ иқтисод тизимига ўтиш ва хорижлик инвесторларни жалб қилишга қарор қилди», — дея таъкидланади нашрда.
Мирзиёев ҳукумати чет инвестициясини мақсадли йўналтиришда анча муваффақиятга эришгани эътироф этилган.
Нашрга кўра, БМТнинг савдо ва тараққиёт масалаларига бағишланган конференцияси таҳлилида Ўзбекистондаги инвестиция оқими 2018 йилда аввалги йилга нисбатан 4 бараварга кўпайган.
«Бу 98 миллион долларнинг 412 миллион долларга ошиши билан баҳоланади. Асосий инвесторларни ўзбек гази ва ёқилғиси билан қизиқадиган россияликлар ташкил қилган бўлса, 2018 йилдан Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Корея Республикасининг ҳам Ўзбекистонга қизиқиши кучайди.
Ислом иқтисодий секторида эса Ўзбекистон асосан қуйидаги 3 нарсага эътибор қаратмоқда: ўзининг ислом молиявий тизимини яратиш, мамлакатни мусулмон сайёҳлар учун очиш ва ислом иқтисодидаги давлатлар билан савдо алоқаларини ўрнатиш», — дейилади нашр эълон қилган мақолада.
Мамлакатдаги ислом молияси тизими
2018 йил июлда Ўзбекистон банк сектори ва ташқи савдони ривожлантириш мақсадида ислом иқтисоди бошқаруви ва ислом молиявий институтларини жорий қилиш режалаштирилганини маълум қилган эди.
«Ислом иқтисоди Ўзбекистон учун биринчи даражада бўлиши англашилмаса-да, бироқ Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Тараққиёти Корпорациясининг (ICD) шаръий-молиявий масалаларга эътибори кучайиши

















