Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Баёнотлар фақат шахсий ташаббуслар». Олий суд Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди
Бугун, 25 июнь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда Олий суд раисининг жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий, мурожаатлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари ва матбуот хизмати бошлиқлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Олий суд вакилларидан Гулнора Каримова ишини қайта кўриб чиқиш ва уни оқлаш бўйича Олий Судга қандайдир мурожаат келиб тушган-тушмагани ҳақида сўралди.
«Гулнора Каримова иши бўйича Олий Судга яқин вақт ичида бирор мурожаат келиб тушмаган. Унинг ва оила аъзоларининг турли манбалар орқали қилаётган баёнотлари Гулнора Каримованинг шахсий ташаббусларидир. Бу борада бирор расмий ҳужжат кўриб чиқилаётгани йўқ», дея Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
23 июнь куни Гулнора Каримова президентга ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб чиққанди.
24 июнь куни Швейцария бош прокуратураси Гулнора Каримованинг «музлатилган» пулларидан 133 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:05 / 26.02.2026
Олий суд: “Талъат Шодмонов яна тафтиш шикояти бериши мумкин”
09:30 / 26.02.2026
“Ноҳақ айблашди” – Самарқандда собиқ ИИБ ходими Олий суддан адолат кутяпти
19:17 / 19.12.2025
Олий суд ва Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди
14:56 / 17.12.2025