Калифорния федерал суди АҚШ ва Мексика чегарасида девор қурилиши учун Пентагон томонидан маблағ ажратилишини тўхтатиб қўйди.  

Суд қарорига кўра, мудофаа вазирлигининг 2,5 миллиард доллар маблағи девор қурилиши учун ишлатилиши мумкин эмас.

"Биз зудлик билан апелляция берамиз ва ютиб чиқамиз деб ўйлайман", - деди Трамп журналистларга.

Ушбу девор қурилиши Трампнинг сайлов олдидан берган асосий ваъдаларидан бири эди.