Иқтисодиёт | 11:30 / 05.07.2019
5777
1 дақиқада ўқилади

Давлат харидлари тартибига қўшимчалар киритилди

Фото: Shutterstock

Харид қилиш тартиб таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Киритилган қўшимчаларга кўра, давлат харидларини амалга оширишда танлов иштирокчиларининг 3 таси ёки ундан ортиғи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлса, давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.

Дaвлaт хaриди – бу товарларни (ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олишдир.

Мавзуга оид